Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
“Маҳалла хафталиги” спорт тадбирлари
16 Nov 2018

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ҳузурида 2018 йил 20 сентябрда ўтказилган Жисмоний тарбия ва спорт соҳасини янада ривожлантириш бўйича истиқболдаги муҳим вазифалар тўғрисидаги мажлис баёни ижросини таъминлаш мақсадида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши, вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, вилоят “Нуроний” жамғармаси билан ҳамкорликда 2018 йилнинг 12-17 ноябрь кунлари аҳолининг кенг қатламларини спортга жалб этиш мақсадида “Маҳалла хафталиги” спорт тадбирлари ўтказилди.

photo_2018-11-19_09-30-26.jpg

“Маҳалла хафталиги” спорт тадбирлари доирасида футбол, волейбол, шахмат-шашка, стол тенниси, бадминтон, енгил атлетика, миллий кураш, сузиш, отам, онам ва мен - спортчи оила каби спорт тадбирлари вилоят миқёсида барча маҳалла фуқаролар йиғинларида ташкил этилиб, жами 409 та спорт тадбирлари ўтказилди.

photo_2018-11-19_09-29-38.jpg

Жумладан: 127 та футбол, футзал, 52 та баскетбол, волейбол, гандбол, 82 та шахмат-шашка, 43 та стол тенниси, бадминтон, 19 та енгил атлетика, 74 та миллий кураш, 10 та “Отам, онам ва мен – спортчи оила” спорт ўйинлари ва 2 та бошқа спорт (сузиш) мусобақалари ўтказилди.

photo_2018-11-19_09-29-26.jpg

Мазкур спорт мусобақаларида жами 28630 нафар аҳоли иштирок этди, шундан 10215 нафарини 17 ёшгача бўлган вояга етмаганлар, 12544 нафарини 17 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар, 5871 нафарини 30 ёшдан катта бўлган аҳоли вакиллари ташкил этди. Улардаги хотин-қизлар сони 3237 нафарни ташкил этди.

photo_2018-11-19_09-30-18.jpg

Шунингдек, жорий йилнинг 16 ноябрь куни Навоий шаҳридаги 4-сонли умумтаълим мактабида “Маҳалла ҳафталиги” доирасида вилоят, туман ва шаҳар маҳаллалар кенгаши ходимлари ўртасида спортнинг мини футбол, волейбол, стол тенниси ҳамда шахмат-шашка турлари бўйича спорт мусобақалари ва спорт гимнастикаси ўтказилди.

photo_2018-11-19_09-29-47.jpg

Спорт тадбирлари ғолиб ва иштирокчилари ҳомийлар томонидан диплом ва бир қатор эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

photo_2018-11-19_09-29-56.jpg


Манба: navoi.mahallakengashi.uz / Кўришлар: 232

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech