Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Нормурод Исроилович ўзи тахсил олган мактабга китоб совға қилди
16 Apr 2019

Китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятининг оширилиши жамият ҳаётида эзгу қадрият ва анъаналарни чуқур қарор топтиришга, хусусан, халқимиз, айниқса, ёш авлоднинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтиришда, она Ватани ва халқига муҳаббат ҳамда садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол шахсни тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эга.

Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги 27-сонли умумтаълим мактабини 1973 йил тугаллаган ҳозирда вилоят маҳаллалар кенгаши бошқаруви раиси Нормурод Исроилович ўзи таҳсил олган мактабга “Китоб улаш” дастури билан меҳмон бўлди.

Меҳмон қадрдон мактабига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Турсунпўлот Норбаев ва Ўзбекистон халқаро Ислом академияси катта ўқитувчиси Ўктам Шакаров билан бирга борди, устозларни зиёрат қилиб, ўқувчилар билан қизиқарли суҳбат қурди.

Шу куни ўқувчилар мактабининг фахрий битирувчиси билан танишиб, суҳбатлашиб, ўзлари учун ҳаётда ва ўқишда керакли маслаҳатларни олди.

2.jpg

3.jpg

4.jpg

5.jpg

6.jpg

Манба: navoi.mahallakengashi.uz / Кўришлар: 161

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech