Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
“Китобсиз тараққиётга, юксак маънавиятга эришиб бўлмайди” шиори остида “Мен ўқиган китоб” кўрик-танловининг  вилоят босқичи ўтказилди
2 Jul 2019

“Китобсиз тараққиётга, юксак маънавиятга эришиб бўлмайди” шиори остида “Мен ўқиган китоб” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Барчамизга маълумки, мамлакатимизда ёш авлодга замонавий билимлар бериш, касб–ҳунарга ўргатиш, уларнинг иқтидори, қобилияти ва интеллектуал салоҳиятини ўстириш учун барча имкониятларни яратиб бериш, ёшларни умуминсоний ва миллий қадриятлар, эзгу фазилатларга садоқат руҳида тарбиялаш, маънавиятини ҳамда ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ватанимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимиз, анъана ва урф-одатларимизни асраб-авайлаш, халқимиз, айниқса, юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва чуқур билимларга эга бўлган ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, уларни турли мафкуравий таҳдидлардан асраш масаласи бугунги кунда тобора долзарб аҳамият касб этмоқда.

Ёшлар ўртасида юксак маънавият, ўзбек халқининг тарихий анъаналари, маданий меросига ҳурмат, мамлакатимиз мустақилликка эришганлигининг буюк тарихий аҳамиятини англаш каби фазилатларни шакллантириш, уларни она Ватанга муҳаббат, садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгида мафкуравий иммунитетни янада кучайтириш мақсадида Китобсиз тараққиётга, юксак маънавиятга эришиб бўлмайди шиори остида Мен ўқиган китоб кўрик - танлови Навоий вилоятида 3-босқичда ташкил этилиб, жорий йилнинг 1 июнидан 10 июнига қадар маҳаллалараро босқичи ўтказилди.

Ушбу босқичда 1500 дан ортиқ 14-20, 21-30 ёшгача бўлган ёшлар “Мен ўқиган китоб” мавзусидаги иншолари билан иштирок этган бўлса, 10-20 июнга қадар танловнинг туман (шаҳар) босқичларида 120 нафар иштирокчилар ўзбек ва жаҳон адабиёти шартлари бўйича беллашиб, 14-20, 21-30 ёшгача бўлган ёшлар туман (шаҳарлардан) 2 та йўналиш бўйича биттадан иштирокчилар ғолиб бўлиб, танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш хуқуқини қулга киритдилар.

Танлов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 февралдаги 01–07/1–216–сон билан рўйхатга олинган “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги баёни билан тасдиқланган “Йўл харитаси”нинг 17-банди ва Республика кенгаши бошқаруви 2019 йил 23 майдаги №94-сонли бошқарув қарори ижросини таъминлаш ҳамда маҳалла ёшлари ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш, юртимиздан етишиб чиққан буюк аллома, адиб ва мутафаккирларнинг бой маънавий мероси, умумбашарий цивилизация, маданият, дунёвий ва диний илм-фан тараққиётига улкан ҳисса қўшган улуғ аждодларимизнинг ноёб асарларини асраб-авайлаш, келгуси авлодларга етказиш, уларнинг нодир меросини, ибратли ҳаёти ва ижтимоий фаолиятини ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш, ёшларимизни ўзликни англаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида Республика кенгашининг бошқарув қарорини ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Мазкур танловнинг вилоят босқичи жорий йилнинг 2 июль куни Навоий шаҳридаги Маданият ва санъат касб-ҳунар коллежида ўтказилди.

Танловнинг 1-шартида иштирокчилар “Буюк мутафаккир ва адиб” 2-шартида “Бадиий асарлар билимдони”, 3-шартида “Шеърият” шартлари бўйича беллашиб, танлов натижаларига кўра, 14-20 ёшгача Кармана тумани “Зиёкор” МФЙ иштирокчиси Исмоилов Иброхим, 21-30 ёшгача Хатирчи тумани “Коризараб” МФЙ иштирокчиси, Пардаева Лайло биринчи ўринни қўлга киритдилар.

Танловнинг барча иштирокчиларига вилоят маҳаллалар кенгаши томонидан 1,2,3-даражали диплов, фахрий ёрлик ҳамда эсталик совғалари тақдим этилди.

2.jpg

3.jpg

4.jpg

5.jpg

6.jpg

7.jpg

8.jpg

9.jpg

10.jpg

11.jpg


Манба: navoi.mahallakengashi.uz / Кўришлар: 89

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech