Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Навоий шаҳар маҳаллалар кенгаши бошқаруви томонидан “Китоб ва китобхонлик – инсон маънавияти кўзгуси” мавзусида тадбир ўтказилди
2 Apr 2019

2019 йил 02-апрель куни Навоий шаҳрида Навоий шаҳар Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича шаҳар Кенгаши диний маърифий ишлари бўйича бўлими ташаббуси билан шаҳар имом хатиби, Ҳалқ таълими ҳамкорлигида шаҳардаги “Янгиобод”, “Лочин”, “Жанубий” МФЙларида аҳоли ва ёшлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги ПҚ-3271-сонли қарори ижросини таминлаш, бугунги кунда ҳар бир оилада китоб ўқиш кўникмасини ҳосил қилиш оналарнинг ақл-заковати ва юксак маънавиятини шакллантириш, китобга меҳ-мухаббат уйғотиш, онгу тафаккурини ва дунёқаришини юксалтиришда, она Ватанга ва халқига муҳаббат, садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол шахсни тарбиялаш, оилада ва фарзандлар ўртасида китобхонлик маданиятини тарғиб қилиш, оиланинг мустаҳкам бўлиши, болаларнинг яхши тарбия кўриб улғайишида ота-оналарнинг ўрни ва масъулиятини ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2019 йилда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини янада оширишга қаратилган чора тадбирлар дастури”нинг II-бўлим, 5-бандига кўра маҳаллаларда ижтимоий, маънавий-маърифий муҳитни янада соғломлаштириш мақсадида “Юрт тинчлиги ва тараққиётига менинг ҳиссам”, “Китоб ва китобхонлик – инсон маънавияти кўзгуси”, “Оила – муқаддас даргоҳ”, “Маънавият оиладан бошланади”, “Фарзанд тарбиясида ота-онанинг ўрни ва масъулияти”, “Фарзанд – оила ва юрт келажаги” мавзуларида маърифий тадбирлар ташкил этилди.

Йиғилганларга ёшлар ўртасида турли жиноятчиликларнинг олдини олиш, улар тафаккуридаги турли ёд ғояларга қарши курашиш имунитеттини шакиллантириш, уларнинг ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва кенг жамоатчилик ишларига жалб этиш орқали ҳаётда ўз ўринларини топишга кўмаклашиш мавзуларида тушунтиришлар берилди. Тадбирда маҳаллалардан танлаб олинган турли ёшдаги ота-оналар уларга берилган китобларни мазмун моҳиятини ёшларга сўзлаб берди.

Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди. Тадбир сўнгида энг фаол китобхонлар кенгашнинг фахрий ёрлиғи ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.

Бундан ташқари “Лочин” МФЙ раиси М.Эргашева томонидан 2-умум таълим мактабига бадий адабиётлар совға қилинди.

2.jpg

3.jpg

4.jpg

5.jpg

Манба: navoi.mahallakengashi.uz / Кўришлар: 37

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech