Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Вилоятда ижтимоий, диний-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш мақсадида тадбирлар ўтказилмоқда
27 Oct 2018

Навоий вилоятида ижтимоий, диний-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш мақсадида тадбир ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 07 июндаги 364-сонли Қарори ижросини ва 2017 йил 28 декабрдаги 1031-сонли Қарорлари ижросини таъминлаш, энг асосийси юртбошимиз Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 1 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги Ҳазрати Имом мажмуаси ҳамда 2017 йилнинг 14-15 октябрь кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида “Ҳаж” сафари тўғрисида билдириб ўтган қуйидаги фикрлари “Менимча, ҳаж зиёрати нафақат ибодат, балки аввало катта бир маъсулиятдир. Бундай улуғ зиёратнинг шукронаси ҳам бўлиши керак. Мен йўлдан адашганларни тарбиялаш, уларни соғлом ҳаётга қайтаришда фаоллик кўрсатганларни биринчи навбатда ҳажга юбориш лозим, айтганимда жуда кўп нарсаларни назарда тутган эдим. Яъни бунинг маъноси кенг.

Дейлик, ҳажга бормоқчи бўлган одам аввало маҳалласи, ўз қишлоғидаги савоб ишларга ҳисса қўшса, мактабда, летцей коллежларда ёшлар билан учрашиб, тарбиявий суҳбатлар ўтказса, уларнинг ўз ўрнини топишида маслаҳат ва кўмагини аямаса, жамиятимиздаги муҳитни, аҳолининг дунёқарашини ўзгартиришга жуда катта хизмат қилган бўларди.

Барчамизга маълумки, ҳаж сафари-бу мусулмончиликнинг бешинчи фарзи. Бу фарзни адо этиш учун одам авваламбор олдинги тўртта фарзни тўла бажарган бўлиши керак. Ўзининг хулқи-одоби, ҳалол-поклиги, одамларга меҳр-оқибати билан эл-юрт ҳурматини қозониши лозим деган эзгу ғоясини амалга ошириш мақсадида, жорий йилнинг 25-26 октябрь кунлари Навоий вилояти Томди, Учқудуқ туманлари ҳамда Зарафшон шаҳарида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмита, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон фахрийлари ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси ҳамкорлигидан қабул қилинган “Ҳаж-2018” мавсуми зиёратчилари томонидан маҳаллаларда амалга ошириладиган ишларни ташкил этиш тўғрисида” ги Қўшма қарори ижроси ҳамда 2019 йилда шаҳримизда “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш борасида маҳалла фуқаролар йиғинларида амалга ошириладиган ишлар тўғрисида “Ҳаж-2018” мавсумига бориб келган Ҳожи ота ва Ҳожи оналар билан семинар ва учрашувлар бўлиб ўтди.

Учрашувда вилоят вилоят ҳокими ўринбосари Ғ.Мусурманов, вилоят маҳаллалар кенгаши бошқаруви раиси Н.Исоқов ҳамда вилоят бош имом хатиби Т.Рўзиевлар иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг бугунги кунда мамлакатимизда амалга ошираётган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка етказиш, одамларни ўйлантириб келаётган камчилик ва муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш, уларнинг ҳаётидан рози бўлиб, шукроналик кайфияти билан ҳаёт кечиришларини таъминлашга ҳамда тўғри йўлдан адашиб, қилмишидан пушаймон бўлган, соғлом турмуш тарзига қайтган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳар томонлама ижтимоийлашуви учун зарур шарт–шароитларни яратишга катта эътибор бериш, ҳаж сафарига борган фукаронинг оталикка олинган шахслар билан ишлашини ташкил этиш буйича тегишли масъуллар: Маҳаллага бириктирилган имом-хатибнинг, маҳалла отинойисининг, фуқаролар йиғини раисининг, фукароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) кенгаш раисининг биринчи ўринбосарининг, туман (шаҳар) бош имом-хатибининг, “Нуроний” жамғармаси туман (шаҳар) бўлим раҳбарининг фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчиси билан биргаликдаги ҳамда туман (шаҳар) хокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш, маънавий ва маърифий ишлар бўйича ўринбосари вазифалари, Вилоят бош имом-хатиби вазифалари тўғрисида маълумотлар берилди.

IMG_6721.jpg

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 18

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech