Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
29 декабр 2017 й. - й.

«МАҲАЛЛА — МЕНИНГ ТАҚДИРИМДА»


«Қадриятлар бешигисан, азиз маҳаллам!» шиори остида ўтказиб келинаётган «Маҳалла — менинг тақдиримда» кўрик-танловининг Андижон вилояти босқичида 16 та жамоа ёшлари билим ва маҳоратини яна бир бор синовдан ўтказди.

Якуний босқич муросасиз баҳсларга бой бўлди. Жамоаларнинг вилоят биринчилиги учун пухта тайёрланишгани барча шартларда: маҳалла ҳаёти, унинг тарихи, миллий ғоя, маънавият асослари ва бошқа тушунчаларга оид билим ҳамда кўникмаларини, дунёқарашини ифода этганида яққол кўринди. Айниқса, Олтинкўл туманидаги «Иттифоқ» маҳалласининг «Андижон зукколари» жамоаси ҳудудда бўлаётган ижобий ўзгаришлар, йиғин фаолларининг кенг кўламли саъй-ҳаракатлари, глобаллашув жараёнларидаги долзарб масалаларга муносабатини билдириб, кузатувчанлиги ва ҳозиржавоблиги билан ҳайъат аъзоларининг эътиборини тортди.

Натижаларга кўра, айнан шу жамоа энг юқори балл тўплагани сабабли биринчиликни қўлга киритди. Иккинчи ва учинчи ўринлар Хўжаобод тумани Жомий номидаги маҳалланинг «Ифтихор» ҳамда Қўрғонтепа туманидаги «Тадбиркорлар» маҳалласининг «Баркамол авлод» жамоасига насиб этди.

— Бу танлов дўст орттириш, билимларимизни янада мустаҳкамлашга хизмат қилгани билан бир умрлик таассурот қолдирди, — дейди ғолиб жамоа сардори Камола Ҳамидова. — Қувонарлиси, танлов орқали нафақат маҳалламизни тарғиб қилдик, балки бошқа ҳудудлар тажрибасини ўргандик.

Тадбир ниҳоясида ғолиб ва совриндорларга Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Республикамиз маҳаллалари мадҳини тараннум этаётган кўрик-танловнинг вилоят босқичлари давом этмоқда.

З.ҲАЙИТОВА


  Рўйхатга қайтиш

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech