Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
29 декабр 2017 й. - й.


Навоийда «Маҳалла – менинг тақдиримда» кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда шаҳар ва туман босқичларида ғолиб бўлган 10 жамоа баҳслашди. 

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши, халқ таълими, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари ҳамкорлигида ташкил этилган танловда жамоалар уч шарт бўйича ўз салоҳиятини намойиш этди. Маҳалла ҳаёти ва тарихи, «Оила – маҳалла – таълим муассасаси» ҳамкорлиги, ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар бўйича иштирокчиларнинг билим ва кўникмаси синовдан ўтказилди.

 

Учқудуқ туманидаги «Мустақиллик» маҳалла фуқаролар йиғинининг «Истиқбол» жамоаси биринчи ўринни эгаллади ва танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди. 

Танлов навоий 2.jpg

Танлов Навоий.jpg


  Рўйхатга қайтиш

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech